-->my.maktab.uz

Оммавий оферта

Фойдаланувчи битими

1. Веб-сайтдан фойдаланиш шартлари, шу жумладан Рўйхатдан ўтиш, билан боғлиқ масалалар ушбу Қоидаларда белгилаб қўйилган. Веб-сайтнинг ҳар бир фойдаланувчиси Қоидаларнинг мазмуни билан танишиши шарт.

2. Веб-сайтдан тўлиқ фойдаланиш учун Интернетга уланган қурилма қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
a. HTTPS протоколи орқали икки томонлама алоқани таъминлайдиган узлуксиз Интернет уланиш;
b. HTML5 стандарти ва каскадли услублар жадвалларини (CSS3) ишлата оладиган тўғри ўрнатилган ва созланган сўнгги версиядаги веб-браузер, масалан, Google Chrome, Mozilla Firefox, Opera, Microsoft Edge, Internet Explorer.
d. JavaScript ва cookie файлларни қўллаш ёқиб қўйилган (одатда браузерларда автоматик равишда ёқилган бўлади).

3. Фақат тегишли миқдордаги муомала лаёқатига эга бўлган жисмоний шахс, Фойдаланувчи бўлиши мумкин.

4. Фойдаланувчи фақат битта ҳисобга олиш ёзуви (аккаунт) эга бўлиши мумкин.

5. Ҳисобга олиш ёзуви (аккаунт) рўйхатга олиш учун қуйидагилар талаб етилади:
а. Веб-сайтда мавжуд бўлган шаклни ва керакли маълумотлар билан тўлдириш, шу жумладан телефон рақамингизни ва ноёб паролни;
б. Қоидалар ва уларнинг иловалари билан танишиб, шартларни қабул қилиш.

6. Фойдаланувчини рўйхатдан ўтказиш учун мобил телефон рақамидан фойдаланилади, ҳисобга олиш ёзуви (аккаунт) активлаштириш учун кўрсатилган рақамга пароль билан СМС-хабар юборилади.

7. Фойдаланувчи Рўйхатдан ўтиш ва Веб-сайтдан фойдаланиш пайтида берилган маълумотларнинг аниқ, тўғри ва долзарб эканлигига ва ушбу маълумотлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканлигига кафолат беради. Фойдаланувчи маълумотлари ўзгарса, уларни янгилаш мажбуриятини олади.
7.1. Фойдаланувчи аccоунтини cалл cентерга боғланиш орқали ўчириши мумкин.

8. Фойдаланувчи Ҳисобга олиш ёзувига (аккаунтга) кириш маълумотларини махфий сақлаш ва уларни рухсатсиз ваколатга эга бўлмаган учинчи шахслар киришидан ҳимоя қилиш мажбуриятини олади. Aгар Фойдаланувчи ваколатга эга бўлмаган учинчи томонлар Ҳисобга олиш ёзувига (аккаунтга) кириш ҳуқуқини олганлигини билса веб-сайт маъмурига (администраторига) дарҳол хабар беради ва иложи бўлса, кириш маълумотларини дарҳол ўзгартиради.

9. Фойдаланувчи томонидан доимий ёки вақтинчалик яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар киритилганда, тизим фойдаланувчи томонидан киритилган яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар асосида умумтаълим мактабини микроҳудуд орқали қўшиш тамойили асосида бириктириб қўяди. Тизим фойдаланувчи томонидан яшаш жойи тўғрисидаги маълумотни тасдиқлаш ва верификация қилиш учун ҳужжатларнинг сканер нусхалари ёки фото нусха кўринишида қўшимча маълумотларни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

10. Aгар белгиланган квота бўйича бир жойга камида икки нафар талабгор мурожаат қилса (ҳужжат топширса), бу ҳолатда мазкур давлат умумтаълим ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларда тест синовлари ўтказилмайди ва ихтисослаштирилган синфлар очилмайди.

11. Веб-сайт маъмурияти (администрацияси) мазкур Қоидаларга ўзгартириш ҳуқуқини ўз зиммасида қолдиради.

12. Қоидаларнинг амалдаги таҳрирдаги низомлари янги Қоидалар кучга киргунга қадар қўлланилади.

13. Ушбу Қоидаларга қўшимчалар уларнинг ажралмас қисми саналади.

ШАХСГА ДОИР МAЪЛУМОТЛAРГA ИШЛОВ БЕРИШ УЧУН РОЗИЛИК

Ўзининг шахсга доир маълумотларини тақдим етиш орқали Фойдаланувчи ЎРҚ-547-сон Ўзбекистон Республикаси “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Қонуни асосида қуйидаги мақсадларда шахсий маълумотларини қайта ишлаш, сақлаш ва улардан фойдаланишга розилик беради:

- Фойдаланувчининг боласини (васийликдаги шахсни) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул қилиш учун рўйхатдан ўтказиш;

Шу билан Фойдаланувчи шахсга доир маълумотларни фақат қуйида келтирилган тоифаларга Фойдаланувчи ва унинг вояга етмаган боласига (васийликдаги шахсга) тааллуқли шахсга доир маълумотларга ишлов беришга розилик беради:

- Фойдаланувчининг ЖШШИР;

- Паспорт маълумотлари, фуқаролиги;

- Яшаш манзили;

- Боланинг (васийликдаги шахснинг) ЖШШИР;

- Туғилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг маълумотлари/шахсни тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари: исм; жинс; туғилган санаси; шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг тури, серияси, рақами, боланинг (васийликдаги шахснинг) фуқаролиги;

- Ҳужжатларнинг фото ва видео тасвири уларни тасдиқлаш мақсадида, агар ушбу ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда ёки киритилган маълумотлар билан номувофиқликларни аниқлаштириш учун.

Ушбу розилик халқ таълими вазирлиги ходимлари томонидан боланинг (васийликдаги шахснинг) шахсга доир маълумотларига нисбатан қуйидаги ҳаракатларни амалга ошириш учун тақдим етилади: йиғиш, тизимлаштириш, тўплаш, сақлаш, аниқлаштириш (янгилаш, ўзгартириш), фойдаланиш (фақат юқорида кўрсатилган мақсадлар учун), эгасизлантириш, блокировкалаш (боланинг шахсий маълумотларига киришни чеклаш имкониятини ўз ичига олмайди), шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳаракатларни амалга ошириш. Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя етилган ҳолда ва фақат юқорида кўрсатилган мақсадлар учун амалга оширилиши керак. Тизим боланинг шахсга доир маълумотларини ҳимоя қилади, шахсга доир маълумотларга ноқонуний ёки тасодифий киришдан ҳимоя қилиш, йўқ қилиш, ўзгартириш, блокировка қилиш, нусхалаш, тарқатишдан, шунингдек, ушбу маълумотларга нисбатан бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатлардан ҳимоя қилиш учун зарур ташкилий ва техник чораларни кўради. Фарзандимнинг шахсга доир маълумотларини бошқа мақсадлар учун ва бошқа ҳар қандай усулда, шу жумладан уларни бошқа шахсларга тарқатиш ва узатиш ёки уларни ошкор қилиш фақат ҳар бир алоҳида ҳолатда менинг махсус ёзма розилигимдан амалга оширилиши мумкин. Киритилган ахборотни ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилган ҳолда амалга оширилади. Aхборотни сақлаш ва қайта ишлаш, шунингдек ахборот алмашиниш ушбу ахборотни ҳимоя қилиш бўйича зарур чоралар кўрилганидан кейин амалга оширилади. “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонун талаблари бузилган тақдирда халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида назарда тутилган жавобгарлик мажбуриятини олади. Ушбу Розилик Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида шахсга доир маълумотларга ишлов бериш мақсадларига эришиш ёки ушбу розиликнинг муддати тугагунга қадар амал қилади. Ушбу Розилик менинг ёзма аризамга биноан исталган вақтда бекор қилиниши мумкин. Менга ушбу розилик бекор қилинса, шахсга доир маълумотларга ишлов беришни ва уларни тасдиқлашни қийинлаштириши ёки имконсиз қилиши мумкинлиги тушунтирилди. Мен ушбу розиликни бериб, ўз хоҳишим билан ва мен боламни қонуний вакили бўлиб ва унинг манфаати учун ҳаракат қилишимни тасдиқлайман.

1412-модда. Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш Шахсга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш ўша ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Ўша ҳаракатлар: а) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса; б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса; в) ғаразли ёки бошқача паст ниятларда содир этилган бўлса; г) хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса; д) оғир оқибатларга сабаб бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

462-модда. Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш Шахсга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.